Ўзбекистон Президентининг мамлакат парламентига Мурожаатномаси давом этмоқда. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида пойтахт ва вилоят марказлари бўлган шаҳарларни эмас, аввало, ҳудудларда жойлашган шаҳар ва посёлкаларни комплекс ривожлантириш эътибор марказида туриши кераклигини қайд этди.
Президентнинг айтишича, ҳозир Ўзбекистонда урбанизация даражаси 40 фоизга ҳам етмайди. Агар зарур чоралар кўрилмаса, яқин йилларда бу кўрсаткич янада пасайиши мумкин. Шу боис мамлакатда урбанизациялаш даражаси 2030 йилгача 60 фоизга етказиш бўйича чоралар кўрилиши керак, бунга эса бош вазир шахсан масъул бўлади.
«Қишлоқ жойларда намунавий уй-жойлар қуриш дастурларидан босқичма-босқич шаҳар ва посёлкаларда кўп қаватли уйлар қуришга ўтишимиз лозим. Коммунал-муҳандислик инфратузилмаси уй-жойларни қуриш билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиши даркор.
Агар ҳозирдан чоралар кўрилмаса, эртага қишлоқларимизнинг аҳволига қараб бўлмай қолади», — деди Президент.
Изоҳ (0)