Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон декабрь ойининг охирида мамлакат парламентига анъанавий йиллик мурожаатида Ўзбекистон билан муносабатларни яхшиланганини 2018 йилда мамлакат эришган энг катта ютуқлари сифатида қайд этди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Эмомали Раҳмон икки мамлакат муносабатларини тарихий деб, стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан виза режими бекор қилинганидан кейин икки мамлакатнинг 2,5 миллиондан ортиқ одам икки мамлакат ҳудудига ташриф буюрган.
Жорий йилнинг август ойида Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюрган. Эмомали Раҳмоннинг сўнгги 17 йил давомида Ўзбекистонга биринчи давлат ташрифи бўлди. Томонлар 130 миллион долларлик битимлар тузди ва қўшма баёнот имзолади. Шунингдек, президентлар давлат чегарасидаги муаммоли масалаларни ҳал қилишга келишиб олишди.
Изоҳ (0)