«Самавто» корхонаси томонидан Isuzu юк автомобили шассисида ишлаб чиқарилган навбатдаги 20 та замонавий ёнғин ўчириш автотцистерналари хизмат ходимларига тайёрлаб берилди. Ушбу техникалар ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларига тақсимотга кўра ажратилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Янги йил байрам арафасида фуқароларни огоҳликка чорлаш мақсадида улар «Ёнғин хавфсизлиги карвони» деб номланди. Айни пайтда ушбу карвон Самарқанд-Тошкент йўлида ҳушёрлик сигналларини чалиб келмоқда.
Таъкидланишича, 2018 йилнинг 11 ойи давомида «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти қошидаги JV MAN-Uzbekistan ҳамда «Самавто» корхоналари томонидан юқори тактик-техник имкониятга эга 28 ёнғин ўчириш техникалари ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларига фойдаланиш учун ажратилди.
Изоҳ (0)