Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент ва Бокуда филиалларини очиш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда МГИМО кузатув ва васийлик кенгашининг қўшма йиғилишида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik.
«МГИМО хориждаги мавқейини мустаҳкамламоқда. Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарияти илтимосига биноан университет ушбу мамлакатларда ўз филиалларини ташкил қилиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб борди. Бугун олдимизда Тошкент ва Боку филиалларини очиш учун МГИМО низомига тегишли ўзгартишларни киритиш вазифаси турибди», деб айтган Лавров.
Лавровга кўра, ушбу қадам МДҲ ҳудудида Россия гуманитар алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Изоҳ (0)