Миссури штати суди маҳаллий фуқаро Дэвид Беррини браконьерлиги учун бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Шунингдек, суд унга ҳар ойда камида бир маротаба «Бемби» мультфильмини кўриш мажбуриятини юклади.
Маҳкамага кўра, Берри уч йил давомида шериклари билан бир неча юз кийикни ўлдирган. Жиноятчилар аксар уларнинг фақат бошини олиб, танасини ўрмонда қолдирган.
Изоҳ (0)