Тошкентда Алишер Навоий метро станциясида бахтсиз ҳодиса юз берди, деб хабар берди «Nuz.uz».
Видео тасвир 17 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Бекатда турган ёш қиз поезд рельсига йиқилиб тушди. Ушбу ҳолат йўловчилардан бири томонидан тасодифан видеога олинди. Видео Telegram мессенжерида тарқалди.
«Каналимиз кузатувчиси бугун тасодифан ёш қизнинг поезд рельсига йиқилиб тушганини видеога олди», — дейилади видеони тарқатган «Эхо Uzbekistanа» канали хабарида.
Видеода қизнинг станцияга яқинлашиб келаётган поезд йўлига йиқилиб тушгани акс этган, шунингдек унда бошқа йўловчиларнинг қичқириқлари ва поезд ҳайдовчисининг тормоз бераётгани овози ҳам эшитилган.
Хабарда қайд этилишича, қизнинг шахси ва унинг аҳволи ҳозирда қандай эканлигига ҳуқуқ-тартибот органларида аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)