«Реал Мадрид»нинг белгилялик дарвозабони Тибо Куртуа мавсумнинг биринчи қисмида ўтказиб юборган тўплар нисбати бўйича антирекорд қайд этди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
26 ёшли бельгиялик «Реал»даги фаолиятининг дастлабки 16 учрашувида дарвозасидан 21 та тўп олиб чиқди.
Ла лига доирасида 13 та ўйинда рақиблар Куртуа дарвозасини 18 марта ишғол қилди. Чемпионлар Лигасида эса Куртуа 3 та ўйинда учта гол ўтказган. Учала голни ҳам «Сантьяго Бернабеу» стадионида ЦСКА футболчилари киритди.
Бунга қадар Куртуа 2010/11 йилги мавсумда «Генк» таркибида 16 учрашувда 19, «Челси» сафида 2 маротаба 18 ва «Атлетико» жамоасида эса 17 та тўпни ўз дарвозасидан олиб чиққан. Шунга қарамай, Тибо «Реал» асосий таркибидан ўрин олишда, Навасдан устун келди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)