Жанубий Африканинг Йоханнесбургида жойлашган Drivelines Studios уйи янги авлод турар жойи сифатида бунёд этилган. Бу ҳақда TJournal ёзади.
Ушбу ҳудудда яшайдиган ёшлар шаҳар марказига кўрк беришда фаол иштирок этади. Ички ҳовлида жойлашган етти қавватли уйнинг асоси бўлиб, 140 та юк контейнери қўлланилган, унда зина, ўтиш йўлаги ва лифт шахталари ҳам бор.
Ташқи деворларда фасад қисмини шакллантирадиган катта деразалар қирқилган. Мажмуадаги уйлар турли ҳажмларда, аммо ҳар бирининг ошхона ва санузели мавжуд.Уйнинг биринчи қаватида бир нечта турар жойдан ташқари дўконлар, боғ ҳовли ва сув ҳавзаси мавжуд.
Юк контейнерлари дунё архитектурасида машҳур материалга айланмоқда. Масалан, улардан Қатарда 2022 йилги Жаҳон чемпионати учун стадион ҳамда турар жой мажмуалари қурилади.
Изоҳ (0)