Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида жойлашган Drivelines Studios кўп қаватли уйи янги авлод турар жойи сифатида қурилган ва шаҳарнинг яқин вақт ичида ўзгаришлар юз берган қисмида жойлашган. Бу туманнинг ёшлари шаҳар марказининг қайта туғилиши, жонланиши ва мазмунга эга бўлишида фаол иштирок этади, деб ҳисобланади. TJournal ана шу уйнинг суратларини тақдим этди.
Етти қаватли уйнинг асоси ички ҳовли атрофида жойлашган ҳамда зиналар, ўтиш жойлари ва лифт шахталари билан боғланган 140 та юк контейнеридан ташкил топган. Уларнинг ташқи деворлари кесилиб, деразалар ўрнатилган. Улар уйнинг фасадини ҳосил қилишда ўрин тутган ҳамда табиий ёритиш ва вентиляцияга ёрдам беради.
Мажмуадаги уйлар турли ўлчамда, бироқ уларнинг ҳар бирида ошхона ва ҳожатхона бор.
Биринчи қаватда бир нечта квартира билан бирга, дўконлар ҳамда боғ ва сув ҳавзасига эга умумий ҳовли жойлашган.
Изоҳ (0)