Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги баъзи талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланганини маълум қилди.
Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили қабулида кириш синовлари натижасига кўра етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;
2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;
2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди, дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)