«Ўзавтосаноат»даги манбанинг хабарига кўра, Chevrolet Tracker дилерлик салонларида бир неча кун ичида сотувга чиқади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
Маълум бўлишича автомобиль 2 та комплектацияда сотувга чиқарилади:
Chevrolet Tracker LT (1-позиция) – 185 млн сўм, механика коробка, кондиционер, 4 та аудио динамик, электр ойна кўтаргичлар, 4 та хавфсизлик ёстиқчаси, ABS ва ESP StabiliTark тизимлари билан жиҳозланади.
Chevrolet Tracker LTZ АТ (2-позиция) – 215 млн сўм, автомат коробка, люк, чарм ўриндиқлар, «старт-стоп» тизми, Bluetooth орқали смартфонга уланиш тизими, 7 экранли Bose аудио ва навигация тизими.
Chevrolet Tracker бир неча ой олдин ишлаб чиқариши тўхтатилган Chevrolet Captiva ўрнини босиши керак. «Ўзавтосаноат» йил охирига қадар 1500 дона автомобиллар партиясини сотиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)