Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ва Таэквондо WTF ассоциацияси раиси Аҳмаджон Раҳимов Сеул шаҳрида Осиё таэквондо уюшмаси президенти Ли Кю Сёк билан учрашди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ва Аҳмаджон Раҳимов Осиё таэквондо иттифоқи раҳбарини Ўзбекистонда таэквондони ривожлантириш дастури, мазкур спорт тури бўйича мактабгача таълим муассасаларида ҳам тўгараклар очиш режаси билан таништирди. Шунингдек, Сёк Ўзбекистон Миллий университетидаги таэквондо кафедрасига келиб, маъруза қилиш учун таклиф қилинди. Ўз навбатида, Осиё таэквондо иттифоқи раҳбари мазкур таклифга ижобий жавоб қайтарди.
Шунингдек, режага биноан январь ойида Марказий Осиё таэквондо ассоциациясининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирга Ли Кю Сёк ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Ташкил этиладиган янги ассоциация раҳбарлигига Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси Аҳмаджон Раҳимов асосий номзод бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Каналга қўшилиш учун: @Daryo_sport
Изоҳ (0)