Аргентинага G20 саммити учун етиб келган Франция президенти Эммануэль Макроннинг дипломатик ўнғайсиз ҳолати ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ҳазилларига сабаб бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
Франция президенти ва унинг рафиқаси Брижит 28 ноябрь куни Аргентинага етиб келди. Уларни вице-президент Габриэла Микетти қарши олиши кутилган эди. Бироқ Макрон ва Микеттининг протоколи ўртасидаги тушунмовчилик сабабли француз етакчисини трапда расмий шахслар кутиб олмади.
Самолётни тарк этган Макрон кутиб олувчи юқори мансабдорларни кўрмагач, сариқ жилетдаги аэропорт ходимининг қўлини сиқди ва автомобиль томонга юрди.
Кейинроқ Микеттининг аниқлик киритишича, бундай ноқулай вазиятга Макрон одамларининг президентни кутиб олишни аргентиналикларга жуда кеч маълум қилганлиги сабаб бўлган.
«Макрон Аргентинада худди курортга боргандек… Самолётдан хотиржам чиқиб қараса…Шок. Уни кутиб олаётганлар орасида — ‘сариқ жилет’ », — деб ёзади Рустйдуфорт.
«Аргентиналиклар Макронни кутиб олиш учун ‘сариқ жилетъни юборишди. Бу ҳазилми?» — деб ёзади Клоупинаит.
Изоҳ (0)