Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мажлисида Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилишни таклиф этди. Бу ҳақда Meduza — Live Telegram-каналида хабар берилди.
Олий Рада ушбу масалани кўриб чиқади.
Агар Олий Рада ҳарбий ҳолат жорий этилишини маъқулласа, у 60 кунга киритилади.
Таъкидланишича, Украина шарқидаги низолар бошидан буён ҳали бирор марта ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)