Қурилиш вазирининг ўринбосари Ботир Зокиров бошчилигидаги делегация Парижда сафарда бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сафар чоғида Франциянинг Wilmotte & Associés компанияси вакиллари иштирокида Тошкентда ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси маркази биносини қурилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон делегацияси томонидан Ислом тараққиёт марказининг концепцияси тақдимоти ўтказилди. Франциянинг Wilmotte & Associés компанияси билан имзоланган битим доирасида марказ лойиҳасини ишлаб чиқиш, ушбу меъморий ансамблнинг ички дизайнини ўзига хос тарзда яратиш бўйича фикр алмашилди.
Ушбу мажмуа халқаро ва тарихий мезонларга мувофиқ қурилади ҳамда кутубхона, ахборот-ресурс маркази, академик бўлимлар, анжуманлар зали, маъмурият ва бошқа биноларни ўз ичига олади.
Изоҳ (0)