• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандлик тадбиркор Сиёб бозори ҳудудида тартиб бўлишини истамоқда

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд шаҳридаги Сиёб деҳқон бозорида савдо қилувчи тадбиркор Элмурод Мардиев мурожат қилиб, деҳқон бозоридаги айрим тартибсизликлар унинг тадбиркорлик ишига ҳалал бераётганлигини баён қилган. Мазкур масала юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув ўтказди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «2015 йилдан буён Сиёб деҳқон бозорида тадбиркорлик фаолиятини юритиб, бозорда парранда маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаман. Давлат томонидан талаб қилинган барча тўловларни ўз вақтида амалга ошираман. Бироқ, бозор ҳудудига кириш қисмида турли хил буткачаларнинг ташкил этилиши, бозор ичида савдо қилувчи мен каби тадбиркорларнинг савдосига таъсир қиляпти», — дейди Элмурод Мардиев.

    Сиёб бозори ҳудудига кириш дарвозаси олдида бешдан ортиқ савдо буткачалари ташкил қилинган. Мазкур кўчма савдо дўконлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги «Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 233-сонли ва Самарқанд вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 июлдаги 205-Қ сонли ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2016 йил 21 июлдаги 1048-Қ сонли қарорига мувофиқ 2018 йилда кўчма савдо объектларини жойлашиш схемаси тасдиқланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўрганишлар давомида фақатгина якка тартибдаги тадбиркор Озод Шарофов ва Баҳодир Сориевга Сиёб бозори ёнидан ўтувчи Ал-Бухорий кўчасидан Сиёб бозори ҳудудида кўчма савдо дўконида савдо қилишга рухсат берилган. Қолган тадбиркорларнинг гувоҳномаларида савдо қилиш манзили кўрсатилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур масала юзасида Сиёб деҳқон бозори раҳбари Солижон Ўсаров билан ҳам суҳбатлашдик.

    «Бозорнинг кириш қисмида кўчма дўконда савдо қилиш учун якка тартибдаги тадбиркорларга Самарқанд шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Талантжон Эсиргапов имзо чеккан гувоҳнома бор. Бу тадбиркорларга бозорнинг кириш қисмида савдо қилмасликни айтсак, улар дарров ҳокимият берган гуоҳномасини кўрсатишади. Ҳокимият бозор олдида кўчма дўконда савдо қилиш учун рухсат берган, бироқ, Сиёб бозори маъмуриятида бу борада ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Аниқроғи, бозорнинг кириш қисмида кўчма дўкон бўйича бозор маъмуриятининг розилиги сўралмайди. Тадбиркорлар ҳокимият берган гувоҳнома асосида ўз буткаларини жойлаштириб олган. Биз ҳам бозор худуди тартибли бўлишини истаймиз. Аммо ҳокимият қарор чиқарганидан сўнг биз ҳеч қандай чора кўролмаймиз. Бирор бир чора кўрса дарров тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилган бўламиз», - дейди Солижон Ўсаров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кўчма дўконда савдо қилувчи ходимлар билан суҳбат жараёнида аниқланишича, якка тартибаги тадбиркор сотувчи сифатида одамларни ёллаб савдо фаолияти билан шуғулланилаётганлиги аниқланди. Биз кўчма савдо дўконинг бирорта ходимини топа олмадик. Сотувчилар ҳозир келади, иш билан чиқиб кетган деган гапдан нарига ўтмади. Амалдаги қонунлар бўйича якка тартибдаги тадбиркор савдо дўконида фаолиятни ўзи юритиш керак эмасми? Агар ишчи ходим олиб фаолият юритаётган бўлса тадбиркорлик фалолияти давлат рўйхатидан бошқа тартибда ўтказилиши керак эмасми? Наҳотки вилоят Давлат солиқ бошқармаси бундай ҳолатларга кўз юмаётган бўлса? Солиқни камроқ тўлаш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, ишни истаганча юритиш мумкинми?

    Кўчма савдо дўконларига чиқарилган гувоҳномалардаги имзонинг турли хил эканлиги ҳам эътиборимизни тортди. Буни гувоҳномадаги имзолардан ҳам кўришингиз мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аслида кўчма савдо дўконлари бозор худудидан узоқда, аҳоли бозорга келиш имконияти кам бўлган жойларга қўйилса мақсадга мувофиқ бўлмайдими?

    Қолаверса, бозор худудида тозалик ва тартиб бўлишини талаб қилган ҳокимликнинг ўзи ҳудудга киришда кўчма дўконларнинг фаолиятига рухсат бериш орқали ўз талабини ўзи бузиб чиққан бўлмаяптими?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Тадбиркорларнинг барчаси тенг кўрилиши керак. Кимларнингдир кўмагида бозорнинг кириш қисмида савдо қилиш имкониятини яратилиши бошқа тадбиркорларнинг манфаатига зид бўлиши керак эмас. Бизда ҳам зарур ҳужжатлар бор. Нега бизга бозорнинг кириш қисмига савдо қилишга рухсат беришмаётганлигига тушуниш қийин», — дейди Элмурод Мардиев.

    Биз мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг муносабатини кутиб қоламиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    22.11.2018, 16:31   Изоҳ (0)   49664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво кескин совийди

    22.11.2018, 16:16

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Сергелидаги чақалоқнинг ўлимига эмлаш сабаб бўлмаган

    22.11.2018, 15:50

    Тошкентда Fashion Wеек-2018 мода ҳафталиги бошланди

    22.11.2018, 15:28

    Абдулазиз Комилов Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди

    22.11.2018, 14:56

    Муфтий Усмонхон Алимов Қорақалпоғистонга сафар қилди

    22.11.2018, 14:43

    Сирдарё вилояти ИИБ намунали хизматчиларнинг ота-онасини тақдирлади (фото)

    22.11.2018, 14:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.