Интернетда хонанда Юлдуз Усмонованинг қуролланган шахслар қуршовида қўшиқ куйлаётгани акс этган видео тарқалиб кетди, деб ёзади Sputnik.
Видеога изоҳда ёзилишича, ўзбек эстрадаси примадоннаси Қозоғистоннинг Сариоғоч шаҳридаги тўйда қўшиқ куйлаган. Қуролланган кишилар эса — тадбир ташкилотчиси ёллаган қўриқлов агентлиги вакиллари деб тахмин этилмоқда.
Тўйда, шунингдек, таниқли қозоғистонлик қўшиқчи Серикбол Сайлаубек ҳам худди шундай ҳолатда — ўша қуролли кишилар қуршовида чиқиш қилган.
Қозоғистон ички ишлар вазирлиги тантанада қуролли кишилар иштирок этгани сабабларини текширмоқда.
Изоҳ (0)