Франция фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз тартибни белгилаш тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Фармонга мувофиқ, энди Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача кириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга энг кўп электрон кириш визасини олган давлатлар қаторида Франция ҳам бўлиб, 4 ой мобайнида бу имкониятдан 1018 киши фойдаланган.
Изоҳ (0)