Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен «Реал» аъзоси Гарет Бэйлни «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда «Барселона» форварди Лионель Месси билан қиёслади. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
«Бэйл топ-футболчи. Дунёда ҳеч ким Месси ва Роналду даражасида ўйнаётгани йўқ. Гарет эса уларга жуда яқин ўйин кўрсатаётган ўйинчилар гуруҳига киради. Бэйл анчадан бери «Реал»да муваффақиятли тўп сурмоқда. Месси ва Роналду билан солиштириш борасидаги саволнинг ўзиёқ Гаретнинг уларга яқин даражада эканлигидан далолат беради. У ҳар қандай жамоага қандайдир ўзига хосликни бера олиши мумкин. Бэйл жуда тезкор, ҳар доим бир нечта голни кафолатлашга қодир»,—дейди Эриксен.
Маълумот учун, Гарет Бэйл вақтида «Тоттенҳэм» жамоасида тўп сурган.
Изоҳ (0)