Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12195.1
    • RUB 126.67
    • EUR 12921.93
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистонда аҳоли саломатлигига эътибор янада ортади

    14.11.2018, 20:14 10647

    Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилишида тизимда кутилган натижалар кўринмаётгани, айниқса, туманлар, чекка қишлоқлардаги аҳоли тиббий хизматдаги жиддий ва туб ўзгаришларни ўз ҳаётида сезмаётгани алоҳида таъкидланди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Жорий йилнинг ўтган даврида Президентнинг Виртуал қабулхонасига тиббиёт соҳасига доир 45 мингдан зиёд мурожаат келиб тушгани бу соҳада ҳали муаммолар борлигидан далолат бераётгани қайд этилди.

    Йиғилишда тиббиёт тизимидаги муаммоларни вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, бунинг учун ҳудудлардаги ҳолатни тўлиқ қайта ўрганиб чиқиш, бунда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалардан марказий тиббиёт муассасаларигача қамраб олиш кераклиги таъкидланди.

    Президентнинг Ўзбекистонда 2025 йилгача соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан берган кўрсатмалари тиббиёт соҳасини ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантиришнинг аниқ йўналишларини белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

    Йиғилишда соҳани молиялаштиришнинг амалдаги смета усули эскиргани, тиббиёт муассасалари қанча бемор даволанганига қараб эмас, койка-ўринлар сонига қараб молиялаштириб келинаётгани қайд этилди. Шундан келиб чиқиб, бугунги замон талаблари ва хориж тажрибаси асосида, синов тариқасида мамлакатнинг 14 ҳудудида биттадан тиббиёт бирлашмасини аҳоли жон бошига ва стационар шароитда даволанганлар сонига қараб молиялаштириш бўйича топшириқ берилди.

    Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, Жанубий Корея, Сингапур, Германия каби давлатлардан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш лозим бўлади.

    Қайд этилганидек, жорий йилда тиббиёт соҳасига давлат бюджетидан 2017 йилга нисбатан 40 фоиз кўп маблағ ажратилди. Келаси йил соҳага қарийб 30 фоиз кўп маблағ йўналтириш режалаштирилмоқда.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путинга фронтдаги вазият ҳақида ёмон хабар етказилмайди — ОАВ

    Бугун, 22:46

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Улуғбек Отажонов, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилган Ботир Қодиров, туркиялик ошпазга Mercedes совға қилган ўзбекистонлик

    Бугун, 22:25

    Дронлар Эронники, қисмлар Ғарбники: Украина Shahed’лар таркибини ўрганди

    Бугун, 22:19

    Суперлига. “Нефтчи” “Бухоро” устидан йирик ғалабага эришди, “Металлург” “Андижон”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Бугун, 21:18

    11-ҳолат: Байденнинг ити яна бир махфий агентни тишлаб олди

    Бугун, 20:32

    Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланди 

    Бугун, 20:20

    Ҳиндистонда авиайўловчи самолётдан сакрашга уринди (видео)

    Бугун, 20:10

    Шимолий Кореяга қочиб кетган америкалик ҳарбий тақдири маълум қилинди 

    Бугун, 20:00

    Брюс Уиллиснинг рафиқаси актёрнинг аҳволи оғирлашаётгани ҳақида сўзлаб берди 

    Бугун, 19:43

    Тожикистонда ҳам ун нархи қимматлашди. Маҳсулот танқислиги кузатиладими?

    Бугун, 19:37

    Тавсия этамиз

    “Док-1 Макс” иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади. Бу ҳолат судда илгари кузатилмаганди

    15:00 / 27.09.2023

    “Фақат битта таклиф тушган” — масъуллар “Антиструмин” дори воситаси хариди бўйича изоҳ берди

    14:00 / 27.09.2023

    “Баққол қизининг буюк мероси”. Британия тарихидаги илк аёл бош вазир ва мамлакатни иқтисодий тангликдан олиб чиққан Маргарет Тэтчер ҳаёти

    14:00 / 27.09.2023

    Бош прокуратура биноси олдида тадбиркордан норозилар тўпланди: маҳалла раиси намойишчилар ёлланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда

    23:00 / 26.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Андижонда яна бир машина заводи ишга туширилди (видео)

    22:00 / 26.09.2023

    Жиззахда юк машинаси ЙПХ масканига тиқилиб қолгани айтилган видео тарқалди (видео)

    19:00 / 26.09.2023

     Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги хотин-қизларни огоҳлантирди

    23:00 / 26.09.2023

    “Биз тайёрмиз” — Медведев Россия НАТО билан жанг қилиши ҳақида гапирди

    19:00 / 26.09.2023

    Россия Европада янги иттифоқдошига эга бўлиши мумкин — Bloomberg

    18:00 / 26.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?