Қозоғистонлик Асем Есенгелдиева Miss Asia Global Kazakhstan танловида ғолиб бўлгач, унинг халқаро босқичида қатнашди ва Miss Asia Global унвонини қўлга киритди, деб ёзади «Nur.kz».
Танлов 2—10 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Кочин шаҳрида бўлиб ўтди. Miss Asia тожини қўлга киритиш учун 25 мамлакатдан қизлар келиб курашди.
Бундан ташқари, Асем танловда «Энг чиройли соч» алоҳида йўналишида ғолиб бўлди.
Қиз танловда берилган мукофот пулининг маълум қисмини шошилинч операцияга эҳтиёжманд бўлган маҳаллий болаларга беришга қарор қилди.
Таъкидланишича, Асем Қозоғистон халқаро алоқалар ва жаҳон тиллари университетининг учинчи босқичида таҳсил олиш билан бирга, «Велада» агентлиги модели ҳамдир.
https://youtu.be/Fq25N3jpdO0
https://youtu.be/xBHDf6hy7XY
Изоҳ (0)