Минск аэропортида кўриниш даражаси «ноль» бўлган шароитда самолётни қўндириш жараёнини учувчи кабинасидан видеога олишди, деб ёзади «РИА Новости».
Кадрларда ҳаво кемаси қалин булут қатлами орасидан учиб ўтаётганини кўриш мумкин. Пасайганидан кейин лайнер ердан 500 метр баландликдаги қалин туманга тушиб қолган, учиш-қўниш йўлаги эса қўнишдан тахминан 20 сония аввал кўрина бошлаган, холос.
«Бундай об-ҳавода ҳам қўниш мумкин», — деб ёзди самолёт учувчиси Instagram’да.
Изоҳ (0)