Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаб келган турмуш ўртоғини уриб ўлдирди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, мазкур оиладаги фожиага ўзаро келишмовчилик, хусусан, эрнинг спиртли ичимлик ичишга мойиллиги сабаб бўлган.
Икки фарзанднинг отаси бўлмиш оила бошлиғи ҳодиса юз берган куни ўз хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилмоқчи бўлган. Бундан дили ранжиган аёл эътироз билдирган ва бунинг ўрнига қишки мавсумга тайёргарлик кўришга чақирган. Ичкиси келиб турган эркак эса хотинини ароқ шишаси ва темир парчаси билан уриб, танасининг турли қисмларига 72 та жароҳат етказган.
Олинган тан жароҳатлари оқибатида аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Ичкиликка ружу қўйган оила бошлиғи айни пайтда Пахтаобод туман прокуратурасида кўрсатма бермоқда.
Изоҳ (0)