12—14 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ёғиши, у қорга айланиши мумкин. 13—14 ноябрда ҳарорат кечаси 2—7 даража совуққача, кундузи эса 0—5 даража илиққача пасаяди. Аммо 15 ноябрдан кундузги ҳарорат 5—10 даража илиққача кўтарилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
16 ноябрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кундузи +8 — +13 даражагача етади. 17 ноябрь куни эса ҳаво ҳароати кундузи 10—15 даража илиққача кўтарилади, кечаси эса -3 даражани ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 12—13 ноябрда ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, баъзи жойларда ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кундузи ва кечаси 3—8 даража совуқ бўлади.
Изоҳ (0)