Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда Термиз тумани ат Термизий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Қум» қишлоғида махсус тактик амалий ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
«Ўқув машғулоти, эрталаб соат 07:00 да олинган хабарга асосан, Сурхондарё вилояти Термиз тумани ат Термизий маҳалласи ҳудудидаги ‘Қум’ қишлоғига ғаразли ниятлар билан аҳолининг тинч ва осойишта турмуш тарзига рахна солиш, издан чиқариш ва қўпорувчилик жиноятларини амалга ошириш мақсадида кирган, жиноий гуруҳ ҳаракатларини бартараф этиш бўйича, Сурхондарё вилояти ИИБ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТВБСО ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари ‘Қум’ қишлоғида яшовчи аҳолига террористик ҳаракатларни содир этмоқчи бўлган жангариларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш бўйича машғулотларини ўтказди», — дейилади хабарда.
Ушбу тадбирда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жанговар шайлик даражаси оширилиб, амалий кўникмалар ҳосил қилиниб, вилоят ҳудудида фавқулодда вазиятлар содир бўлганида шахсий таркиб томонидан тўғри қарор қабул қилиши ва белгиланган вазифа ва топшириқларни маҳорат билан бажариши, ИИВнинг махсус режаларига асосан ишларни тўғри ташкиллаштирилиши ўқув машғулоти давомида ўрганилиб, амалда синовдан ўтказилди.
Изоҳ (0)