GM Uzbekistan заводларида кунига мингдан зиёд автомобиль ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Умиджон Салимов «Автомобильларни онлайн тарзда сотувга чиқариш тўғрисида» ги брифингда маълум қилди, деб ёзади «Spot».
Шунингдек, у илгари «Ўзавтосаноат» тизимида бундай бўлмаганини таъкидлади.
«Илгари кунига 700—750 автомобиль ишлаб чиқарилиши мумкин эди. Энди улар сони 1 100 га етди. Ишлаб чиқариш ҳажмида қанчалик тез ўсиш бўлса, харидорлар учун кутиш муддати шу даражада пасаяди», — дейди Умиджон Салимов.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ўтган йили енгил автомобиллар ҳажми 135 минг донани ташкил этди. 2016 йил билан таққослаганда ўсиш 58 фоиздан ошди.
Жорий йилнинг январь—сентябрь ойлари мобайнида 124 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилди.
Аввалроқ GM Uzbekistan автомобилларини онлайн режимда харид қилиш бўйича Ўзбекистондаги биринчи интернет ва мобил платформа ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)