Қозоғистон автомобилсозлик соҳаси корхонаси иттифоқи «КазАвтоПром» директорлар кенгаши раиси Олег Алфёров Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчилари қандай қилиб Қозоғистон бозорида муваффақиятга эришганини изоҳлаб берди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.
Экспертнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг хорижий бозорлардаги манфаатларини ҳимоя қилади.
«Автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг нафақат Қозоғистонга, балки бошқа хорижий бозорларга экспортларини қўллаб-қувватлаш йўлида Ўзбекистон ҳукумати томонидан сезиларли чоралар кўрилмоқда. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг хориж бозорлари, айниқса Қозоғистондаги муваффақияти шу билан изоҳланади», — деди Алфёров.
Изоҳ (0)