Ўзбекистонга 29 октябрь куни Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан ҳамкорлик бўйича делегацияси раиси Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаги депутатлар гуруҳи келади, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ташриф дастурига биноан, Европарламент депутатлари Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон—Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлик қўмитасининг 14-мажлисида иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар, Иқтисодиёт, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
«Мазкур учрашув ва музокараларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиниши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)