Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияда юз берган кучли сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар, жумладан, ёш болаларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Иордания подшоҳи Абдулла Иккинчига ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Иорданияда кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Агвар ботиғи яқинида кўприк қулаган, оқибатда кўприкда бўлган автобусни кучли сув оқими оқизиб кетган. Ҳодиса оқибатида 20 киши, аксарияти — мактаб ўқувчилари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)