АҚШ геологик хизмати мамлакат ҳудудида жойлашган, отилиши фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган 18 вулқон рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аниқланишича, энг кўп хавфли вулқон Аляска штатида жойлашган — бешта. Ундан кейин Вашингтон, Орегон (тўрттадан) ва Калифорния (учта) келади. Қолган икки вулқон Гавайи штатида жойлашган.
Рўйхат бошида Гавайида жойлашган Килауэа вулқони турибди. У Ер сайёрасидаги энг хавфли тирик вулқонлардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)