Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Реклама

    Huawei сунъий интеллект асосидаги AI-стратегия ва комплекс ечимлар портфолиосини тақдим этди

    24.10.2018, 17:00 9917

    Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича учинчи маротаба ўтказилаётган халқаро HUAWEI CONNECT форуми доирасида Huawei компанияси ўзининг АИ-стратегияси ва ҳар қандай фойдаланиш сценарийларига мос бўлган сунъий интеллект базасидаги комплекс ечимлар портфолиосини тақдим қилди.Шанхай шаҳридаги халқаро кўргазмалар марказида 10—12 октябрь кунлари бўлиб ўтган ушбу тадбир «Activate Intelligence» номли мавзуга бағишланди, унда иштирокчилар сунъий интеллект масалаларини муҳокама қилишди, шу билан бирга, у билан алоқадор муаммолар, имкониятлар, янги технологиялар ва методикалар юзасидан фикр алмашишди.

    Сунъий интеллектга доир стратегия ва ечимлар портфолиосини иштирокчиларга Huawei компаниясинингижрочи директори Эрик Сюй (Эриc Ху) таништирди. Тўлиқ сценарийлар кесимида ишлашга мўлжалланган жаҳонда биринчи сунъий интеллект базасидаги Ascend процессорлари, ҳамда шу номли процессорларда фаолият кўрсатадиган маҳсулот вабулут-сервислар ушбу портфолиодан ўрин олган. Мазкур ишланмалар Huawei компаниясига интеллектуал тизимларни исталган ерда жорий этишга хизмат қилади ва бу ўз навбатида мукаммал ва ақлли алоқа дунёсини яратишга замин яратади.

    Huawei компаниянинг AI-стратегиясини белгилайдиган ўнта келажак ўзгариши

    Huawei прогнозига кўра, 2025 йилга келиб жаҳонда 40 миллиарддан ортиқ шахсий ақлли қурилмалар бўлади, улардан фойдаланувчиларнинг 90 фоизи эса ақлли рақамли ёрдамчиларни ишлатишади. Маълумотлардан фойдаланиш коэффициенти 86 фоизга етади ва сунъий интеллект асосидаги хизматларидан ҳар қаерда ва исталган пайтда фойдаланиш мумкин бўлади. Шунингдек, Huawei компаниясининг таъкидлашича, сунъий интеллект технологияси дунёдаги барча соҳа ва корхоналарни ўзгартирган ҳолда универсал аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

    Жадал ўзгариш сунъий интеллект тараққиёти учун қўйилган илк қадамдир. Huawei бу соҳа ривожига ёрдам берадиган ўнта ўзгаришни белгилади. Улар:

    1. Тезкор ўрганиш модели;
    2. Кенг тарқалган ва арзон ҳисоблаш қувватлари;
    3. Сунъий интеллектни жорий қилиш ва фойдаланувчи махфийлиги;
    4. Янги алгоритмлар;
    5. Сунъий интеллект автоматизацияси;
    6. Амалда қўллаш;
    7. Реал вақт режимида ёпиқ тизим;
    8. Технологиялар синергия;
    9. Платформаларни қўллаб-қувватлаш;
    10. Кадрларнинг мавжудлиги.
    «Huawei компаниясининг сунъий интеллект стратегияси таянч тадқиқотлар ва кадрларни тайёрлаш, сунъий интеллект базасидаги комплекс ечимлар портфолиосини ривожлантириш ҳамда очиқ глобал экотизимни яратишга сармоя киритишни назарда тутади, - деди Эрик Сюй ўзининг нутқида. —Huawei компанияси дунёни яхшилайдиган сунъий интеллект, техник қўллов ва тармоқдан фойдаланиш имкониятини барча манзилларга жорий қилиш усулларини ўрганишда давом этмоқда. Алоқа секторида O&M тармоғининг унумдорлигини ошириш учун SoftCOM АИ тизимини киритмоқчимиз. Истеъмолчилар бозорида HiAI кенг фойдаланиладиган қурилмаларга сунъий интеллектни тадбиқ этиш орқали уларни янада ақлли этишга ҳисса қўшади. Бизнинг оммавий фойдаланишга мўлжалланган Huawei EI булут хизматлари ва шахсий FusionMind булут ечимлари барча ташкилотлар, айниқса корхона ва давлат тузилмаларини кенг қамровли ҳисоблаш қувватлари билан таъминлашга ёрдам беради. Портфолио таркибида тезлаткич карта, сунъий интеллект асосидаги сервер ва электрон ускуналар ҳамда бошқа маҳсулотлар ҳам жой олган».

    Huawei компаниясининг AI-стратегияси қуйидаги бешта йўналишга мўлжалланган:

    1. Сунъий интеллект тадқиқотларига сармоя киритиш: Компьютер қараши, табиий тилда маълумотларни қайта ишлаш каби соҳаларда машинавий ўрганиш технологияси учун таянч амалиётни ишлаб чиқиш. Huawei машинавий ўрганишга асосий эътибор қаратади, чунки у:

    • маълумотларни қайта ишлаш ва энергиядан фойдаланиш бўйича самарадор (кам маълумот, ҳисоблаш ресурслари ва энергияни талаб қилади);• хавфсиз ва ишончли;• автоматлашган/мустақил.

    2. Сунъий интеллектга оид комплекс ечимлар портфолиосини яратиш:

    • — Pipeline хизматлари учун самарали ва фойдаланишга осон сунъий интеллект плаформаси билан таъминлаш;
    3. Очиқ экотизим ва кадрларни тайёрлаш: Глобал академиялар, саноат соҳалари ва ҳамкорлар билан кенг миқёсда ҳамкорлик олиб бориш

    4. Мавжуд портфолиони кучайтириш: Имкониятларни кенгайтириш ва рақобатбардошликни сақлаш учун мавжуд маҳсулотларга сунъий интеллект концепцияси ва инструментларини қўллаш.

    5. Huawei доирасида иш самарадорлигини ошириш: Иш сифатини ошириш ва рақобатбардошлик салоҳиятини кучайтириш учун кўплаб молиявий операцияларга сунъий интеллект технологиясини жорий этиш.Сюйнинг тахминига кўра, Huawei компаниясининг комплекс ечимли AI-портфолиоси барча соҳаларга сунъий интеллект технологиясини татбиқ қилиш жараёнини тезлаштиради ва ақлли алоқа дунёсини яратишга ҳисса қўшади.

    Барча сценарийлар мос комплекс AI-ечимлар портфолиоси : кенг ва арзон ҳисоблаш қувватлари сунъий интеллектнинг асосига айланади

    Huawei комплекс портфолиоси таркибига кирган сунъий интеллект базасидаги Ascend процессорлари шу турдаги жаҳондаги биринчи процессорлар бўлиб, TeraOPC/ватт оптимал кўрсаткичида барча сценарийлар кесимида ишлашга мўлжалланган. Ушбу сериядаги процессорлар минимал қувват истеъмолида ёки маълумотларни қайта ишлаш марказларида максимал ҳисоблаш жараёни юз берганда ҳам, юқори даражада барқарор ва самарали ишлай олади. Уларнинг бир хил шаклга келтирилган тузилиши сунъий интеллект иловаларини турли сценарийларда қулай ишлатиш, кўчириш ва ўзаро боғлашни осонлаштиради.

    Форум давомида эълон қилинган Ascend 310 ва Ascend 910 чиплари стекнинг қуйи даражасидаги юксак процессорлар ҳисобланади. Ушбу чиплар барча саноат соҳаларида сунъий интеллектнинг жорий қилинишини тезлаштиришга туртки беради.

    Ascend сериясидан ташқари, компаниянинг комплекс AI-портфолиоси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:

    • Нейрон тармоқлар учун ҳисоблаш тузилмалари):Чип операциялари тўплами ва юқори даражада автоматлашган операторни ишлаб чиқиш воситалари
    • Қурилма, периферия ва булут учун (алоҳида ва бирга) бир ўлчамга келтирилган инфратузилма/ўрганиш муҳити.
    • Full-pipeline хизматлари (ModelArts), иерархик API-интерфейслар ва олдиндан созланган ечимлар)
    «Комплекс» термини Huawei технологиясининг функцияларини ифодалайди. Huawei компаниясининг комплекс ечимлар портфолиосига процессорлар, процессорларни қўллаб-қувватлаш платформаси, машғулот ва мантиқий хулоса учун ўрганиш инфратузилмаси ҳамда татбиқ этиш механизмлари киради.

    «Барча сценарийларга мос» атамаси Huawei ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган булутлар, шахсий булутлар, барча шаклларда периферик ҳисоблаш, IoT асосидаги саноат интернет ва истеъмол қурилмалари каби сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш сценарийларини билдиради.

    Инклюзив сунъий интеллект технологияси билан таъминлаш амалиёти комплекс AI-стратегия ва барча сценарийларга мос комплекс AI-ечимлар портфолиосини ишлаб чиқиш доирасидаги компаниянинг асосий мақсадларидан бири саналади. Huawei сунъий интеллект технологиясини амалда жорий қилишучун қизиқиш билдирган барча субъектлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир.

    2017 йилнинг сентябр Huawei корхона ва давлат идоралариучунмўлжаллангансун’ийинтеллект сервиси — HuaweiCloudEI платформасини ишга туширди. 2018 йилнинг апрель ойида эса компания ақлли қурилмалар учун HiAIсунъий интеллект дастурини тақдим қилди. Барча сценарийларда ишлайдиган компаниянинг комплекс АИ-ечимлар портфолиосиHuawei Cloud EI ва HiAI технологияси билан интеграцияланишга мўлжалланган.

    Сунъий интеллект ёрдамида Huawei Cloud EI ташкилот ва давлат идораларига комплекс эчимларни тақдим этади, HiAI платформаси эса ақлли қурилмаларни комплекс портфолио билан таъминлайди.HiAI хизматлари Huawei Cloud EI тизимида ишлайди.

    Батафсил маълумот учун қуйидаги ҳаволага киринг:

    Huawei компанияси ҳақида қисқача маълумот

    Huawei ахборот ва телекоммуникация технологиялари бўйича жаҳон миқёсидаги етакчи компаниядир. Бизнинг мақсадимиз масъулиятли корпоратив фуқаро, информацион жамиятни инновациялар билан таъминловчи ва саноатга биргаликда кўмаклашувчи сифатида дунёни ўзаро янада яхшироқ боғлаш, бу орқали турмушни бойитиш ва самарадорликни оширишдир. Истеъмолчиларга мўлжалланган инновация ва очиқ ҳамкорлик юритиш ёрдамида Huawei телекоммуникация ва корхона тармоқлари, қурилмалари ва булутли ечимларда истеъмолчиларга рақобатда устунлик тақдим этувчи тўлиқ АКТ ечимларга ишлаб чиқмоқда. Huawei компаниясининг бутун дунё бўйлаб 180 минг нафар ходимлари алоқа операторлари, корхоналар ва истеъмолчилар учун керакли воситалар яратишга хизмат қилмоқда. Бизнинг инновацион IKT ечимларимиз, маҳсулот ва хизматларимиз дунё аҳолисининг учдан бир қисмига хизмат қилади ва 170 дан ортиқ давлат ва ҳудудларда ишлатилади. 1987 йилда асос солинган Huawei компанияси ўз ходимлари томонидан тўлиқ эгалик қилинадиган хусусий компания саналади.

    Батафсил маълумот учун Huawei компаниясининг www.huawei.com сайтига ташриф буюринг ёки қуйидаги ҳаволаларда бизни кузатиб боринг:

    LinkedIn 

    Twitter

    Facebook

    Google

    YouTube

    Реклама ҳуқуқи асосида

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 15-партияси Ўзбекистонга олиб келинди

    Бугун, 13:25

    Ўзбекистондаги мактабларга “ташвиш” тугмалари ўрнатилди

    Бугун, 13:06

    Наманган вилоятида болалар заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Бугун, 11:48

    “Болалар ҳаққига қилинаётган хиёнат”. Самарқанддаги боғчада болалар овқатидан гўшт кам чиққани акс этган видео бўйича муносабат билдирилди

    Бугун, 11:12

    Ўзбекистонда 25 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлади?

    Бугун, 10:27

    Тошкентда поезд устида селфи қилмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни ток урди

    Бугун, 09:42

    Central Asian University (собиқ Akfa) университетида можаро юз берди

    Бугун, 09:03

    АПЛ. “Манчестер Сити” ўзида “Ноттингем Форест”ни мағлуб этди, “Манчестер Юнайтед” сафарда минимал ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

    Бугун, 02:15

    А Серия. “Милан” Верона клуби устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди, “Ювентус” 6 та гол урилган ўйинда мағлубиятга учради (видео)

    Бугун, 01:23

    Бундеслига. “Бавария” рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди, “Боруссия Д” Ройснинг ягона голи эвазига “Вольфсбург”ни мағлуб этди (видео)

    Бугун, 01:06

    Тавсия этамиз

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    22:00 / 23.09.2023

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    13:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    12:00 / 23.09.2023

    Грецияда қўйлар 100 килограмм нашани еб қўйди

    17:00 / 23.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    01:00 / 23.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?