Салом Самадов Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.
Салом Самадов бунгача Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. У 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харков юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Ф.Хўжаев туман прокуратурасида бошлаб, Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда ишлаган. 2005 йилдан бошлаб Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Изоҳ (0)