11 октябрь куни Кремль саройида Россия президенти Владимир Путин янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда, Кремль матбуот хизматига асосланиб, «Халқ сўзи» хабар берди.
Айтилишича, маросимда Норвегия, Испания, Дания, Таиланд каби жами 23 давлатнинг янги элчилари қабул қилинган. Уларнинг ичида Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида янги тайинланган Ботиржон Асадов ҳам бўлган.
Ботиржон Асадов 2018 йилнинг февралидан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди. У турли йилларда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги ва Хитойдаги элчихонаси маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги аввалги элчиси Баҳром Ашрафхонов сентябрь ойида Алишер Султонов ўрнига «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)