Индонезияда зилзила ва цунами қурбонлари сони 2 010 кишига етди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ 1 944 киши ҳалок бўлганлиги ва тахминан 5 минг киши бедарак йўқолганлиги хабар қилинган эди. Индонезия қутқарув хизматлари 11 октябрь куни жасадларни қидириш ишларини тўхтатиши маълум қилинди.
Жасадларнинг барчаси оммавий дафн этилган. 83 мингдан ортиқ одам вақтинчалик бошпаналарда яшамоқда, 67 мингдан ортиқ турар-жой вайрон бўлган. Табиий офат оқибатида 11 мингга яқин одам жароҳат олган.
Шунингдек, мамлакат ер силкиниши оқибатларини бартараф этишда кўмак кўрсатаётган хорижий ноҳукумат ташкилотлар гуманитар ходимларига жабрланган ҳудудларни тарк этишни буюрганлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)