Индонезияда юз берган зилзила ва унинг оқибатида юзага келган цунами қурбонлари сони 1648 нафарга етди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳозирда 563 нафар киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Жабрланувчиларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.
Магнитудаси 7,7 га тенг бўлган зилзила Индонезияда 28 сентябрь, жума куни юз берди. Ер қимирлаши оқибатида минглаб уйлар, шунингдек, меҳмонхоналар, касалхоналар ва савдо марказлари бузилган. Ерости силкинишидан кейин оролга баландлиги икки метрдан олти метргача бўлган тўлқинлар ёпирилган.
Аввалроқ, қурбонлар сони 1300 дан ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)