Горловка шаҳрида мина портлаши оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари вазифасини бажарувчи Иван Приходко маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Яна бир бола оғир яраланган. ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса 13:15 да блокпост яқинидаги дарахтзорда содир бўлган. Пиёдаларга қарши мина портлаб кетган.
Донбасс айирмачилар назорати остидаги Горловка шаҳри Донецкдан 40 километр шимолда, туташ линияда жойлашган бўлиб, мунтазам ўққа тутилади. Шаҳарда 250 мингга яқин одам истиқомат қилади.
Изоҳ (0)