Бугун, 29 сентябрь санасида футбол бўйича Италия А Сериясининг 7-тур баҳслари бошланади. Кун тақвимидан 3 учрашув олган.
Турни 18:00 да бошланадиган «Рома» ҳамда «Лацио» жамоалари ўртасидаги Рим дербиси очиб беради.
Турнинг марказий ўйини эса Туринда кечади. Унда «Ювентус» Карло Анчелотти бошчилигидаги «Наполи»ни қабул қилади. Беллашув 21:00 да бошланади.
Куннинг сўнгги ўйинида «Интер» «Кальяри»ни меҳмон қилади. Ўйин 23:30 да бошланиши белгиланган.
А Серия
7-тур беллашувлари
29 сентябрь, шанба
Изоҳ (0)