Индонезиянинг Сулавеси оролида юз берган зилзила ва цунами оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Reuters агентлигининг ёзишича, тўлқинлар ёпирилган пайт Палу шаҳридаги соҳилда бўлган юзлаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
7,5 магнитудали зилзиладан сўнг Палу шаҳрига цунами ёпирилди. Расмийлар цунами хавфи ҳақидаги огоҳлантиришни бекор қилиши билан цунами юз бергани айтилмоқда.
Изоҳ (0)