21 сентябрь куни Тошкент шаҳрига Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Моҳд Асри Зайнул Абидин бошчилигидаги Малайзия диний уламолари гуруҳи келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги ислом қадамжоларини зиёрат қилиш, мамлакатнинг тарихий ва меъморий обидалари билан танишиш, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш ташриф дастурига киритилган.
Изоҳ (0)