Жанубий Корея экспорт-импорт банки (КЕXIМ) Тошкентда жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун грант ажратади. Бу ҳақда ушбу давлат ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари ўртасидаги музокаралар давомида маълум бўлди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви раиси Моҳир Валиевга кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун бундай ташаббусларни жорий этишда катта тажрибага эга бўлган халқаро компания ёлланиши кўзда тутилмоқда.
Компания Тошкент йўловчи транспортини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади. Буни молиялаштиришни эса ажратиладиган грант доирасида Жанубий Корея томони ўз зиммасига олади.
Изоҳ (0)