АҚШнинг «Лос-Анжелес Гелакси» футбол клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович фаолиятидаги 500-голни урди. У юбилей голни «Торонто»га қарши ўйинда урди — уни шунчаки эмас, балки ҳавода учиб туриб, дарвозага қарамай, тўпга бир тегинишда урди.
Ушбу голгача Иброҳимовичнинг жамоаси 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраётган эди, охир-оқибат барибир 3:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўзини мақташни канда қилмайдиган футболчи ўйиндан сўнг Twitter‘даги саҳифасида янги сурат эълон қилди. Унда Иброҳимовични қўлида футбол тўпи кўринишидаги скипетрни тутган ҳолда кўриш мумкин, сурат остига эса: «Голлар худоси», деб ёзилган.
500 pic.twitter.com/EObuJwoaMA
— Zlatan Ibrahimović (@Ibra_official) September 16, 2018
Иброҳимович — фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида 500 та гол урган учинчи футболчидир. Бунгача фақат Криштиану Роналду ва Лионель Месси шундай натижага эришишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)