Бугун, 15 сентябрь санасида Англия премьер-лигасининг бешинчи тур баҳсларига старт берилади.
Тур доирасида бугуннинг ўзида 7 та учрашув бўлиб ўтади. Жумладан, турнинг марказий ўйини «Тоттенҳэм» ҳамда «Ливерпуль» жамоалари ўртасида кечади. Беллашув 16:30 да бошланади.
Шунингдек, ҳозирча йўқотишсизларсиз одимлаётган «Челси» ўз уйида «Кардифф Сити»ни имтиҳондан ўтказади. Баҳс 19:00 да бошланиши белгиланган.
«Манчестер Сити» эса ўз майдонида «Фулҳэм»ни синовдан ўтказади. Макзур ўйин ҳам 19:00 да бошланади.
Турнинг яна бир қизиқарли учрашувларидан бири ҳозирча мағлубиятга учрамаган пешқадамлар сафида бораётган «Уотфорд» ҳамда муаммолар гирдобида қолаётган «Манчестер Юнайтед» ўртасида кечади. Баҳс 21:30 да бошланади.
Англия премьер-лигаси
15-тур беллашувлари
15 сентябрь, шанба
Изоҳ (0)