Jay-Z номи билан машҳур америкалик рэпер Шон Кори Картер Forbes журнали талқинига кўра, 2018 йилда хип-хоп услубида энг кўп ҳақ олувчи мусиқачилар рўйхатида етакчилик қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Экспертлар қўшиқчиларнинг 2017 йилнинг июнь ойидан 2018 йилнинг июнигача бўлган даромадларини таҳлил қилди.
Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, мазкур даврда Jay-Z 76,5 миллион доллар атрофида даромад қилган.
Жорий йилда ўз ҳисобини 64 миллион долларга тўлдирган Пафф Дэдди ёки Дидди тахаллуслари билан машҳур америкалик рэпер Шон Комбс иккинчи ўриндан жой олди.
Рейтингни учинчи ўрнини 58 миллион доллар даромад билан америкалик хип-хоп қўшиқчи Кендрик Ламар эгаллади.
Биринчи ўнликдан, шунингдек, канадалик қўшиқчи Drake (4-ўрин, 47 миллион), мусиқачи J.Cole (5-ўрин, 35,5 миллион) жой олди. Олтинчи ўринни (35 миллион) америкалик рэпер ва продюссер Dr.Dre ва хип-хоп қўшиқчи Nas, бўлишди. Саккизинчи ўринни қўшиқчи Pitbull (32 миллион), тўққизинчи ўринни артист Future ва ўнинчи ўринни Канье Уэст (27,5 миллион) эгаллади.
Изоҳ (0)