Кеча, 6 сентябрь санасида УЕФА Миллатлар Лигаси мусобақасининг биринчи тури доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
Амалдаги Жаҳон чемпиони Франция Германия майдонига сафар қилиб, голсиз дурангга рози бўлди. Гарет Бэйл етакчилигидаги Уэльс терма жамоаси эса Ирландия термасини йирик 4:1 ҳисобида таслим этди. Украина термаси Чехия устидан иродали ғалабага эришди. Шевченко шогирдлари ҳисобда ортда бориб, аввалига 45-дақиқада Евгений Коноплянканинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди, 90-дақиқада эса Зинченко гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.УЕФА Миллатлар Лигаси
1-тур беллашувлари
6 сентябрь, пайшанба
«А» лига
Германия – Франция 0:0
«B» лига
Уэльс – Ирландия 4:1Голлар: 1:0 – 6 Лоуренс, 2:0 – 18 Бэйл, 3:0 – 37 Рэмзи, 4:0 – 55 Роберц, 4:1 – 66 Уильямс.
Чехия – Украина 1:2Голлар: 1:0 – 4 Шик, 1:1 – 45 Коноплянка, 1:2 – 90 Зинченко.
«C» лига
Норвегия – Кипр 2:0Голлар: 1:0 – 20 Юхансен, 2:0 – 42 Юхансен.
Словения – Болгария 1:2Голлар: 0:1 – 3 Краев, 1:1 – 40 Зайс, 1:2 – 59 Краев.
«D» лига
Арманистон – Лихтенштейн 2:1Голлар: 1:0 – 30 Писселли, 1:1 – 33 Вольфингер, 2:1 – 76 Барсегян.
Гибралтар – Македония 0:2Голлар: 0:1 – 19 Тричковски, 0:2 – 35 Алиоски.
Латвия – Андорра 0:0
Қозоғистон – Грузия 0:2
Голлар: 0:1 – 69 Чакветадзе, 0:2 – 74, автогол Малий.
Изоҳ (0)