Футбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 19-турида қизиқ ҳолат юз берди. «Шўртан-Ладй»—«Қизилқум Гули» учрашувида ғузорликлар вакиласи Улдона Тўхтаева беллашувдан олдин йиғилганларга келинсалом қилди. Бу ҳақда ПФЛ директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўзининг Telegram’даги саҳифасида маълум қилди.
Таъкидланишича, Улдонанинг турмушга чиққанига 1 ҳафтагина бўлган, у эса ўзбек миллий урф-одатларига кўра, стадионга йиғилганларга келинсалом қилган. Шунингдек, футболчи учрашув давомида 1 та голли узатмани ҳам беришга эришган.
Изоҳ (0)