Жорий йилнинг 14—16 сентябрь кунлари Хива шаҳри «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида «Рақс сеҳри» халқаро фестивали ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Унда хорижий давлатлардан ҳамда Ўзбекистоннинг турли нуқталаридан санъаткорлар ўзларининг бадиий чиқишлари билан иштирок этади.
«Рақс сеҳри» халқаро фестивали ўзига хос миллий рақс санъатини дунёга кенг тарғиб қилиш ва арт-туризмни янада ривожлантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиб келинмоқда.
Изоҳ (0)