Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Наманган вилоятида 28 августига ўтар кечаси четга катта миқдорда ноқонуний валюта олиб чиқиб кетишни тўхтатишга қаратилган тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида берилган лавҳада ҳикоя қилинади.
Янгиқўрғон тумани, Газнон маҳалласининг чегарадош ҳудудида Cobalt ва Lacetti машиналарига юкланган йирик миқдордаги хорижий валютани Қирғизистонга олиб ўтишни режалаштирган уч кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўхтатиб қолинган хорижий валютанинг умумий миқдори 5,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу пуллар Тошкент ва Қўқон шаҳарлари ҳамда ва Наманган вилоятида иш олиб борувчи яширин иқтисодиёт вакилларига тегишли бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)