Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2 сентябрь Хотира куни этиб белгиланган. Бу куни Ислом Каримовнинг ҳаёти ва серқирра фаолиятини ёд этиш яхши анъанага айланган.
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи хиёбонида Биринчи Президент хотирасига эҳсон оши берилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.
Бу ерга вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари келди. Ислом Каримовнинг давлатнинг мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлида кўрсатган юксак фидойилиги ёдга олинди.
Биринчи Президент хотирасига Қуръон тиловат қилинди.
Изоҳ (0)