Бугун, 31 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 13-куни бўлиб ўтмоқда.
Бокс бўйича -69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобусмон Ботуров Осиё ўйинларининг ярим финал жангида иштирок этди. Унга бу босқичда таиландлик Сайлом Арде рақиблик қилди. Бобоусмон рақиби устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал -52 кг ҳамда 60 кг вазн тоифаларидаги Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасулов ярим финал жангларида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритганди.
Шунингдек, бугун яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун рингга чиқади.
- -49кг: Ҳасанбой Дўсматов—Зҳонглин Ву. Вақти: 16:00
- -56кг: Миразиз Мирзаҳалилов—Сунан Аморагам. Вақти: 16:45
- -64кг: Иқболжон Холдоров—Дайсуке Наримацу. Вақти: 17:00
- -75кг: Исроил Мадримов—Феликс Марсял. Вақти: 17:45
Изоҳ (0)