Москва жанубида пичоқ билан қуролланган икки номаълум шахс эркак киши автомобили салонидаги пул солинган сумкани ўғирлади. Бу ҳақда ИИВ пойтахт бошқармаси хабар қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбанинг аниқлик киритишича, гап 2,6 миллион рубль ҳақида бормоқда.
«17:21 да Чертаново Северное микрораёнидаги кўча босқинчилиги ҳақида хабар келиб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки номаълум шахс, хорижий автомобиль ҳайдовчисига пичоққа ўхшаш буюм билан таҳдид қилиб, унинг автомобили салонидан ичида пул бўлан сумкани олиб қўйган. Шундан кейин Nissan машинасида ҳодиса жойидан яширинган. Ўғирланган пул суммасига аниқлик киритилмоқда», — дейилади хабарда.
«Ўғриларни тутиш» режаси ишга туширилган. Жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги масала ҳал этилмоқда.
Изоҳ (0)